Кадрлар заҳирасини шакллантиришдаги муҳим лойиҳага старт берилди

11.04.2022, 16:21

Кадрлар заҳирасини шакллантиришдаги муҳим лойиҳага  старт берилди

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши ва Навоий давлат педагогика институти ўртасида йил давомида партиянинг марказий, ҳудудий ва туман-шаҳар Кенгашларида битирувчи ёшларнинг амалиётларини ўташ ҳамда ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан ҳар томонлама етук, ватанпарвар, ташкилий-партиявий ишларни ташкил этиш борасида замон талабларига дош бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш, вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари талабаларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, уларни партия фаолияти билан чуқур таништириш ва амалдаги  истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш  мақсадида ҳамкорликда имзоланган Меморандум доирасида “Янги авлод кадрлари” лойиҳасини ўтказишга  келишиб олинди.

Партия ташкилоти аппарат раҳбари М.Эшниёзовнинг институт ректори Б.Собиров билан бўлган суҳбатлари жараёнида келгусида юқоридаги ҳар бир вазифалар юзасидан сифатли ва намунали тадбирларни ташкил этиш орқали энг муносиб кадрларни танлаб олишга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикр юритишди. Хусусан, раҳбарлик қилиб келаётган партия ташкилотида доимий равишда кадрлар алмашинувлари тез кузатилиши, бугунги кунда  икки уч йил партия тизимида фаолият юритган кадрлар ижро органларининг турли соҳаларидаги муносиб лавозимларига тавсия этилаётганлиги сабабли вакант жойлар мавжудлигини  ўз фикрлари орқали таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида институт раҳбарияти ушбу лойиҳа мақсад вазифаларини тўлиқ қўллаб–қувватлаши ва ўз вақтида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим лойиҳалардан бири эканлигини маълум қилиб, ҳудудий партия ташкилоти билан доимо ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

                               Б.Қўчқоров,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+