Навоийда ўтказилган тиббий кўрик аҳолида тиббий маданиятни ривожлантиришга қаратилди

11.04.2022, 16:23

Навоийда ўтказилган тиббий кўрик аҳолида тиббий маданиятни ривожлантиришга қаратилди

Навоий шаҳридаги “Ҳаёт” маҳалласида партия “Аёллар қаноти”нинг “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бир йўла уч тадбир ўтказилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу тадбирлар “Тараққиёт стратегияси”нинг 56-, 59-, 67-мақсадлари ижросини таъминлаш мақсадида “O'zLiDeP – соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” шиори остида кўчма тиббий кўрик, “Соғлом ҳаёт” мавзусидаги амалий семинар ҳамда “Саломатлик сари 5000 қадам” юриш марафони  тадбирларини қамраб олди.

Тадбирга шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамда 2-сонли оилавий поликлиниканинг тажрибали мутахассислари жалб этилди.

Тадбир хотин-қизлар, нуронийлар, ёшларнинг фаол иштирокдаги  маълум масофага юриш ва жисмоний машқлар билан бошланиб, кўргазмали семинар билан давом этди.

Семинарда, аввало, 2-поликлиника оила шифокори Л.Эргашева йиғилганларга тўғри овқатланиш тартиби, шахсий гигиенага риоя қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлиги тўғрисида сўзлади .

Шунингдек, “Замона раъно” фиточой компанияси вакиллари томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантиришда табиий гиёҳлардан фойдаланиш амалиёти намойиш қилинди.

Айниқса, партия вакилларининг кунлик овқатланиш меъёрлари, кўкатлар, сабзавотлар ва мевалар истеъмол қилиш тартиблари тўғрисидаги маълумотлар туширилган флаерлари кўпчиликка маъқул бўлди.

5876 нафар аҳоли, 1615 оилани ўз ичига олган “Ҳаёт” МФЙ биносига кираверишда маҳалла фаолларининг ташаббуси билан  ташкил этиб қўйилган “спорт бурчаги” да  тиббий-кўрикка келган кексаю ёш бир қўл шахмат-шашка ўйинларини ўйнаб, навбат кутиш жараёнларини ҳам хушнудлик билан ўтказди.

Маҳалланинг 500 нафар аҳолиси ўзларига кўрсатилаётган эътиборнинг юксаклигидан аъло кайфиятда шаҳар тиббиёт бирлашмасининг малакали кардиолог, невропотолог, травматолог, окулист, педиатр, терапевтлари кўригидан ўтди.

Тадбир сўнггида партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида доимий тарзда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар  ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши томонидан партиянинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

 жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    1471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+