O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари корхоналарда меҳнат қилаётган хотин-қизлар шароити билан танишди

11.04.2022, 16:27

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакиллари корхоналарда меҳнат қилаётган хотин-қизлар шароити билан танишди

O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши ва Сирдарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” вакиллари тумандаги “POLY TEX” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди ва у ерда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар билан мулоқот қилишди.

Мазкур МЧЖда 1500 нафар ишчи ходим меҳнат қилади. Айтишга осон, улар, балки бир-бирини танимас, аммо ишлаб чиқарган маҳсулотлари ип-калавалар четга экспорт қилинганда манзил ёзилган ёрлиқ уларни чет элга танитади. Икки босқичда ташкил қилинган ишга келиб-кетувчиларнинг аксарияти тумандаги маҳаллалар, чекка қишлоқдагилар ҳам бор. Ишнинг самараси ишчига берилган эътиборда. Бу борада корхонада яхши шароитлар яратилган.

-Аёлларимиз 750 нафарни ташкил этади, - дейди корхона иш бошқарувчиси Шаҳноза Ашурова. - Ишли бўлган аёлнинг дунёқараши ҳам ўзгаради. Албатта яхши томонга. Топган пулини оиласи, ўзига сарфлашни режалаштиради. Биласизку, аёллар ўзидан аввал оиласини ўйлайди.

Мулоқот давомида ишчи-ходимларга Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар юзасидан ҳам маълумот берилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+