Ёшлар спорти қўллаб-қувватланмоқда

11.04.2022, 16:30

Ёшлар спорти қўллаб-қувватланмоқда

Маълумки, O’zLiDeP ёш авлодни  қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодий ва  интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида  соғлом турмуш  тарзини  шаклантириш,  уларни  жисмоний тарбия ва спортга кенг  жалб қилиш бўйича изчил  ишларни амалга ошириш  тарафдори.

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида ўтказилган спорт мусобақаси ҳам айни йўналишдаги устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур беллашув O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими, партия Чирчиқ шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети “Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти” кафедраси ўзаро ҳамкорлигида уюштирилди.

Спортнинг инсонда ҳаракатчанлик, ақлий қобилият ва натижада меҳнат маҳсулдорлигини оширувчи тури бўлган бадминтон бўйича ташкиллаштирилган мусобақада университетнинг энг илғор талабалари ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Ўз ижрочисидан мукаммал ҳаракатларни талаб қилувчи мазкур спорт беллашуви ўта қизғин кечди. Унинг натижаларига кўра, йигитлар ўртасида кечган ўйинларда фахрли учинчи ва иккинчи ўринларни Хондамир Мамасолиев, Шарофжон Холмуродовлар қўлга киритган бўлишса, 1-ўринни мазкур таълим даргоҳининг 3-босқич талабаси Абдуллажон Абдуллаев эгаллади.

Маҳоратли ёш спортчи қизлар ўртасида кечган бахсларда 3-ўринга Орзигул Алиқулова, 2-ўринга Севинч Муртазоева, 1-ўринга Ўғилой Темировалар сазовор бўлишди.

Спорт мусобақаси сўнггида ғолиб ва совриндорларга кўкрак нишонлари, партиянинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+