Депутат ташаббуси: Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони Зухриддин Қодиров билан ёшлар учрашуви ташкил этилди

11.04.2022, 16:32

Депутат ташаббуси: Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони Зухриддин Қодиров билан ёшлар учрашуви ташкил этилди

O'zLiDeP Чилонзор туман Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари, туман депутати Баҳодир Зиёвиддинов ташаббуси билан туманнинг 281-мактабида Ўзбекистон тарихида илк бор қиличбозлик  бўйича жаҳон чемпиони бўлган Зухриддин Қодиров билан ёшларнинг учрашуви ташкил этилди.

Зухриддин Чилонзор тумани Кичик хирмонтепа маҳалласи фуқароси ҳисобланиб, тумандаги Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ҳисобланади. Ёшлар билан учрашувда у мусобақадаги тассуротлари билан ўртоқлашди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда чемпионнинг ота-онаси ҳам иштирок этиб ёш авлодга ўз  насиҳатларини беришди.

Зухриддин Қодировнинг келгусида катталар ўртасидаги Жаҳон ва Олимпия ўйинларида ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришига ишонамиз.

Учрашув сўнггида чемпионга депутат Б. Зиёвиддинов томонидан эсталик совғаси тақдим этилди.

  • Кўрилди
    505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+