Депутат сайёр қабулида 10 нафар мурожаатчининг муаммоси жойида ҳал қилинди
11.04.2022, 16:32

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши депутати Ферузахон Мадалиева томонидан Фарғона шаҳар “Нодирабегим”, “Гулзор” ва “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида 35 нафар жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тингланди.
Улардан 3 нафар иш сўраб келган ёшлар Бандликка кўмаклашиш маркази орқали вакант ўринлар учун берилган маълумотнома асосида ишга йўналтирилди. 4 нафар кам таъминланган аёллар “Соғлом авлод жамғармаси” орқали мавжуд дори-дармонлар билан таъминланди. 2 нафар бемор фуқаро 5-оилавий поликлиниканинг станционар бўлимига даволаниши учун йўлланма берилди. 17 нафар тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бўйича бирламчи ҳужжатлар тайёрлаш учун қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Шунингдек, муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, депутат томонидан ижроси назоратга олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
Фикрингизни қолдиринг