Тўрткўл ва Элликқалъада аҳоли томорқалари кўздан кечирилди

12.04.2022, 15:31

Тўрткўл ва Элликқалъада аҳоли томорқалари кўздан кечирилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғини тумандаги энг йирик маҳаллалардан бири саналади. Мазкур маҳаллада 3 минг 504 та томорқа хонадонлари мавжуд бўлиб, томорқачилар асосан  сабзавотчилик билан шуғулланади.

Эътиборли томони томорқаларида етиштирилаётган сабзавотлар ички бозордан ташқари Бухоро ва Хоразм вилоятларига, қўшни Қозоғистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда. 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда  O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ мазкур овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларидаги томорқалари кўздан кечирилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Ўринбой ака Раджаповнинг хонадонига ташриф буюрди. Хонадон эгасининг ихчам иссиқхонасида етиштирилаётган помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатларини етиштириш жараёни билан яқиндан танишишди, оиланинг бугунги кундаги даромади ва фаолиятини янада кенгайтириш  борасида маслаҳат ва тавсиялари  берилди.  

Ўрганишлар давомида ушбу ҳудудда “Биогомус” ишлаб чиқарувчи “Тўрткўлли хасан-хусан” МЧЖ фаолияти билан танишилди. Тадбиркорга ўз ишини  янада  ривожлантириш учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан 300 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.  

Ўрганиш  ишлари  давомида  ишчи  гуруҳ аъзолари яна бир хонадон эгаси Насиба опа Матяқубованинг томарқасини кўздан кечирди. Уй олди томорқасини шудгорлаш ва кўчат экиш учун эҳтиёж борлиги  аниқланиб,  шу жойнинг ўзида ер шудгорлаб берилди, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида узум ва мевали кўчатлар ўтқазилди.

Ишчи гуруҳ вакилларининг кейинги манзили Элликқалъа туманидаги   “Тозабоғ” ОФЙ ҳудудидаги “Навбаҳор” маҳалласи бўлиб, “EL AGRO TAMORQA CLUSTER” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Шунингдек, ушбу маҳаллада ўз томорқасини қаровсиз ҳолга ташлаб қўйилган хонадон соҳиблари билан суҳбатлашилди. Хонадон эгаларига ерни шудгорлаш ва экин экишда кўмаклашилди.  

“Пахтачи” маҳалласидаги наъмунали хонадон эгаси Рўзимбетов Саъдулланинг томорқасини кўздан кечиришди. 22 сотихлик томорқасининг 10 сотихида  иссиқхона қурилган бўлиб, лимон, сабзавот, кўкатлар  экилган. Бундан ташқари интенсив усулда балиқчиликни ҳам йўлга қўйган, бир йиллик даромади ўртача 300 млн сўмни ташкил қилади. Шунингдек, томорқа ерида биогомус калифорния чувалчангларини ҳам етиштираётганлигини гувоҳи бўлишди.

 Яна бир хонадон эгаси Анвар Рўзимбетов ҳам 30 сотихлик  томорқасининг 15 сотихида  иссиқхонаси  мавжуд. Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари иссиқхона фаолиятини кўздан кечирди. Хонадон эгаси томорқадан олаётган даромади йилига 60-70 млн сўмни ташкил қилади.

Анвар  Рўзимбетовнинг томорқасида ҳар хил сабзавотлар экилган бўлиб, шу ернинг ўзида кўргазмали семинар ташкил қилинди. Туманда фаолият юритаётган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг аҳоли билан биргаликдаги ишлари тўғрисида тавсиялар берилди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+