Бўлғуси металлурглар орасидан фаоллар саралаб олинди

13.04.2022, 13:17

Бўлғуси металлурглар орасидан фаоллар  саралаб олинди

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболдаги кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали Кончилик иши ва металлургия факультетининг битирувчи босқичдаги талаба-ёшлари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда таъкидландики, “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси партия ташкилотлари тизимига замонавий фикрлайдиган, маънавий етук, сиёсий дунёқараши кенг бўлган кадрларни танлаш ишларини янада такомиллаштириш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш ҳамда партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишга қаратилган.

Учрашув давомида слайд-тақдимот асосида сиёсий партияларнинг келиб чиқиши тарихи, уларнинг йўналишлари ва турлари, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар тўғрисида фикр юритилди. Хусусан, O’zLiDeP нинг ташкил топиши тарихи ва бугунги кундаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбирда партия ташаббуси билан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, турли касб-ҳунарларга ўқитиш, ўз бизнесларини йўлга қўйишда кўмаклашиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

Давра суҳбати якунида тадбирда энг фаол иштирок этган 7 нафар талаба йигит-қизлар партиянинг истиқболдаги кадрлари заҳирасига олиниб, уларга O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Равшанбек АБДУРАҲИМОВ,

O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+