“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида самарқандлик талаба ёшлар иштирокида мулоқот ўтказилди

13.04.2022, 13:22

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида самарқандлик талаба ёшлар иштирокида мулоқот ўтказилди

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Иқтисодиёт назарияси кафедраси доценти, партия бошланғич ташкилоти раиси, партия фаоли Юлдуз Урунбаева ташаббуси билан O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида институтнинг талаба ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Барчамизга яхши маълумки, мамлакатимизда ҳам таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларни билим ва малакали этиб тарбиялаш, жаҳон тараққиётига мос мутахассислар тайёрлаш мақсадида таълим тизими изчил ривожлантирилмоқда.

Лойиҳадан мақсад - Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган усувор вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабаларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, уларни сиёсий партиялар фаолияти билан таништириш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этишдан иборат.

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, унда ёшларнинг ҳам фаоллигини янада ошириш масаласи бўйича уларнинг ҳам фикр ва таклифлари тингланди. Қолаверса институтнинг бир қатор талаба ёшлари партия аъзолигига қабул қилинди.

Жахонгир Хужамкулов,

 O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+