Чироқчида аҳоли томорқаларига экин экиш учун кўчатлар бепул тарқатилмоқда

13.04.2022, 15:25

Чироқчида аҳоли томорқаларига экин экиш учун кўчатлар бепул тарқатилмоқда

Бугунги кунда Қашқадарёда Чироқчи тумани томорқачилари олдига тушадигани бўлмаяпти. Миришкорлар тажрибасини бутун воҳа аҳли ўрганиб, яхшигина даромад эгасига айланаётганликлари бор гап. Тумандаги “Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизматлари” МЧЖ   томорқачиликни ривожлантириш йўлида яна бир саховатли ишга қўл урди. Рамазон ойи муносабати билан “Темир, Аёллар ва Ёшлар дафтарлари”га  киритилган камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга марказнинг Зарбдор қишлоғида ташкил этилган иссиқхонасида етиштирилган “Модерна” навли помидор кўчатларини бепул тарқатиш йўлга қўйилди. 

-Помидор кўчатларини етказиш ва экиш ишларига партиямиз фаоллари ва депутатлари яқиндан ёрдам бермоқдалар, - дейди O’zLiDeP Чироқчи туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Фарҳод Элмуродов. – Ҳозирга қадар Зарбдор қишлоғида яшовчи йигирмага яқин фуқароларнинг томорқаларига кўчатлар ўтқазилди. Суғориш, парваришлаш борасида илғор томорқачиларнинг тажрибаси оммалаштирилаяпти. Айни пайтда 300 минг туп кўчат тарқатиш учун тайёр қилиб қўйилган. Зора, муборак ойнинг туҳфаси шарофати ила ночор оилаларимиз рўзғорларига барака кирса, томорқадан унумли фойдаланишга даъват этиб, уларни юқорида таъкидланган дафтарлардан чиқара олсак.

Сайфулла ИКРОМОВ,

“XXI asr” мухбири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+