Депутатлар бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини назорат қилмоқда
13.04.2022, 15:29

Президенитмиз томонидан мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш борасидаги видеоселектор йиғилишида белгиланган устивор вазифаларнинг ижросини ўрганиш мақсадида O'zLiDeP Гурлан туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати У.Базарбаев ҳамда туман Кенгаши депутатлари Х.Тажимуратов, Б.Сапарбаевлар туман деҳқон бозорида бўлиб, нарх-наво барқарорлигини ўргандилар. Харидорлар ва сотувчилар, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб улуғ айём кунларида маҳсулотлар нархларини сунъий оширмаслик тўғрисида тавсиялар бердилар. Айниқса, аҳоли эҳтиёжи учун бирламчи зарур бўлган гўшт, тухум, ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг нархларини кескин оширмаслик бўйича депутатлик назорати ўрнатилишини таъкидладилар.
Бугунги кунда туман деҳқон бозори 151 825 аҳолига 172 нафар тадбиркорлар томонидан хизмат кўрсатилади. Бозорнинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 2,5 минг тонналик сиғимдаги музлатгичида 62 тонна кортошка, 47 тонна пиёз, 38 тонна сабзи каби асосий зарур маҳсулотлар заҳираси мавжуд. Мазкур маҳсулотлар жорий йилги ҳосил етгунга қадар туман аҳолиси эҳтиёжларини таъминлашга ва озиқ-овқат тақчиллигининг олдини олишга хизмат қилади.
Халқ вакиллари тадбиркорлар билан суҳбат жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон, сифатли ва етарлилиги бугунги куннинг энг муҳим талаби ва халқ розилигининг асосий омилларидан бири эканлигини, буни таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда озиқ-овқат, чорвачилик, мева-сабзавотчилик ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантириш учун ҳукумат томонидан турли хил қарор ва фармонлар имзоланганлиги ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилаётганлиги хусусида ўзаро фикр алмашдилар.
Наргиза Каримова,
O'zLiDeP Гурлан туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
Фикрингизни қолдиринг