Ишчи гуруҳ фаолияти: Ўнинчи мақсаднинг мазмун-моҳияти

14.04.2022, 14:32

Ишчи гуруҳ фаолияти: Ўнинчи мақсаднинг мазмун-моҳияти

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ўтказилган “Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида шу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

“2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси”даги барча йўналишларнинг “Инсон қадри учун” деган ягона оқимда бирлаштирилгани белгиланган мақсадларга етишда муваффақиятнинг муҳим омили сифатида хизмат қилаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас.

Куни кеча бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисида ҳам бу жиҳат алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки, Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида O‘zLiDePнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия ходимларидан иборат 21 та ишчи гуруҳ тузилган. Тилга олинган тадбир ҳам ана шундай гуруҳлардан бирининг очиқ мулоқотидир.

Парламент қуйи палатасидаги партиямиз фракцияси аъзоси Зафар Худойбердиев Тараққиёт стратегиясининг ўнинчи мақсади мазмун-моҳияти ҳақида фикр билдирар экан, Ўзбекистон Рес публикасининг “Давлат фуқароликхизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида назарда тутилаётган масалаларга атрофлича тўхталди. Унинг маълум қилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида уч ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилган ҳужжатнинг мақсади давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва давлат ҳокимия ти вакиллик органлари депутатлари, судьяларга тадбиқ этилмайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, мудофаа, давлат хавфсизлиги органларида ёки дипломатик тузилмаларда хизмат ўтаётган давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Давлат органларига ишлашга таклиф этилган хорижий мутахассисларнинг ҳуқуқий мақоми контракт асосида белгиланади.

Мазкур қонунда давлат фуқаролик хизмати дейилганда давлат органлари ва ташкилотларида оммавий манфаатлар йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳақ тўланадиган касбий фаолияти тушунилиши, давлат фуқаролик хизматининг Давлат лавозимлари реестри  дейилганда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимлар рўйхати англашилишига маърузачи жиддий эътибор қаратди. Чунки айни шу атамалар бошқаларга нисбатан кўпроқ қўлланилган.

Давлат фуқаролик хизматининг асосий тамойилларидан халққа хизмат қилиш, қонунийлик, жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари устуворлиги, профессионаллик ва лаёқатлилик, виждонийлик ва батартиблик каби сифатлар ўрин олган.

Хўш, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми қандай бўлади? Бу жараён фуқаро давлат лавозимига тайинланган пайтдан бошлаб вужудга келадиган ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликлар, шунингдек, уларнинг давлат фуқаролик хизматини ўташи билан боғлиқ чекловлар тизимидан иборатдир.

Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолият соҳасидан ҳамда эгаллаган лавозимидан қатъи назар, давлат фуқаролик хизматчисининг ягона ҳуқуқий мақоми таъминланади. Давлат фуқаролик хизматчиси мажбуриятлари сирасига ўз ваколатларини амалга оширишда ҳам, хизматдан ташқари муносабатларда ҳам манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, холис ва беғараз бўлиш, миллат ва элатларнинг тили, урф-одатига ҳурмат кўрсатиш, давлат фуқаролик хизматининг нуфузини туширишга олиб келувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш, ҳар йили ўзининг, шунингдек, оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулк ва катта миқдордаги харажатлари тўғрисидаги декларацияни тақдим қилиш, давлат фуқаролик хизматчисининг психологик портретини тузиш мақсадида психодиагностик кўрикдан ўтиш сингари кўплаб масалалар киради.

Қонунда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар ҳам ўрнатиляпти. Масалан, давлат фуқаролик хизматчиси ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликдаги шахслар билан бевосита бўйсунишидаги лавозимни эгаллашга ҳақли эмас. Фақатгина педагогик, илмий ва ижодий фаолият бундан мустасно. Давлат хизматчилари шахсан ёки ишончли вакиллар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, тижорат ташкилоти бошқаруви органи аъзоси бўлиши, давлат органи назорати остидаги тузилмаларда улушлар, пайлар ва акцияларни тўғридан-тўғри ёки вакиллар орқали сотиб олиши таъқиқланмоқда.

Давра суҳбатида онлайн алоқа тарзида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан қатнашган партия фаоллари, биринчи навбатда, ташаббускор ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан аниқ жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+