Депутат ташаббуси билан маҳалладаги йўллар таъмирланди

14.04.2022, 14:37

Депутат ташаббуси билан маҳалладаги йўллар таъмирланди

Кармана тумани 19-Нодира сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига янги сайланган депутат депутатлик фаолиятининг биринчи куниёқ маҳалла ободончилигига эътиборини қаратди.

Туманнинг "Янгиариқ" маҳалласидаги 674 метрлик Шойим Нуров номли кўчанинг таъмирталаблиги янги депутатга сайловолди учрашувларда маълум қилинган эди. Ўз сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсадларни амалга оширишни бошлади.

Тадбиркорлиги билан танилган янги депутат вазиятни ҳисобга олган ҳолда   тезлик билан аҳоли мурожаатларини ўрганди.

“Янгиариқ”дан кўтарилган кўча йўлларни тўғрилаш масаласини биринчи бўлиб ҳал қилди ва ўз ҳисобидан йўлнинг бор бўйига шағал тўктириб, текислаттирди. Йўл-йўлакай, маҳалла ҳудудидаги 7-сонли умумтаълим мактаби учун ер остидан насос ёрдамида 250 куб миқдорида сув чиқартириб, 70 метрлик қувур воситасида мактаб экинзорларини кўкаламлаштириш ишларини ташкиллаштирди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+