O‘zLiDeP депутатлари: Мактабда, маҳаллада, йўлда...

14.04.2022, 14:38

O‘zLiDeP депутатлари: Мактабда, маҳаллада, йўлда...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси аъзолари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиевлар ўз сайлов округларидаги учрашувларини мактаблар ҳолати, дарслар сифати, муаллимлар муаммоларини ўрганишдан бошлашади. Бу анъана ҳар сафар давом этмоқда. Ҳукуматга чиқарилган депутат сўровининг ижобий натижаси ўлароқ, Ургутнинг Чағизмон қишлоғидаги 4-мактабга 360 ўринли қўшимча бино қуришга киришилгани ҳам шундан.

Ургут туманидаги яна бир таълим муассасаси – минг ўринли 81-мактаб узоқ йиллар таъмирталаб бўлиб турди. Ноибларнинг Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйгани туфайли бу ерда ҳам капитал таъмирлаш ишлари бошланди.

Президентимизнинг халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларнинг натижадорлигига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида билдирилган фикрлар, ғоя ва ташаббуслар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар олиб бориш ҳам депутатларнинг доимий эътиборида. Эндиги навбат дарслар сифатини яхшилашга қаратилган.

Депутатлар 154-умумтаълим мактабида таълим тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва уларнинг муваффақияти, давлатимиз раҳбарининг бу борада эълон қилган навбатдаги фармонида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан педагоглар билан очиқ мулоқот ҳам ўтказишди. Унда қайд этилганидек, ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш, мактаб дарсликларини янгилаш дастурини амалга ошириш учун давлат бюджетидан 605 миллиард сўм ажратилиши, 141 мингта янги ўқув ўринлари яратилиши ҳамда уларнинг сони 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказилиши юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.

Фракция аъзоларининг мавжуд муаммолар юзасидан мунтазам бонг уриб туриши бошқа йўналишларда ҳам ижобий самаралар бермоқда. Хусусан, Ургутни Самарқанд шаҳри билан боғлайдиган асосий йўллардан бирининг 9 километри таъмирлангани фикримиз далилидир. Ҳозир Бирлик маҳалласи тугашидан Мирзақишлоқ маҳалласига кириш қисмигача бўлган йўлларга қум-шағал тўкилиб, текислаш-бостириш ишлари давом этмоқда.

Ургут туманидаги Ғўс ва унинг ёнидаги қишлоқларда яшовчи 50 мингдан ортиқ аҳоли учун бирорта банкомат йўқлиги, одамлар нақд пул учун туман марказига боришга мажбур бўлаётганлиги депутатларни безовта қилди. Сайловчилар ҳам бу борадаги оворагарчиликларга чек қўйишга кўмаклашишни сўраб депутатларга мурожаат қилишди. O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси номига йўлланган сўров туфайли Ғўс қишлоғи марказига банкомат ўрнатилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    594
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+