Депутат тарғиботи натижасида тадбиркорлик субъектида қуйи бўғин очилди

14.04.2022, 14:40

Депутат тарғиботи натижасида тадбиркорлик субъектида қуйи бўғин очилди

O'zLiDeP Сергели туман Кенгаши ва депутатлар “REZALIT KOLOR” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишди. Натижада 14 нафар ходимлар партия сафига киришларини билдирдилар ва аъзо бўлдилар ҳамда янги бошланғич партия ташкилоти очилди.

Ҳозирги кунда партия фаоллари ва депутатлар замон билан ҳамнафас бўлиб, олиб борилаётган ислоҳотларда ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти, авваламбор, сиёсий партияларнинг етуклик даражасига, уларнинг жонажон мамлакатимиз олдидаги масъулиятни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканига бевосита боғлиқдир. Ватан тараққиёти, юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида барчамиз бирлашиб, сидқидилдан хизмат қилиш олий саодатдир. Партиянинг  Биргаликда биз кучмиз! ҳамда Битта мақсад бизни бирлаштиради – ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги! шиорлари партия фаолларимизга шижоат руҳини бермоқда. Тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+