Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форумида 300 нафарга яқин фуқаролар ўз мурожаатлари билан қатнашди

14.04.2022, 14:41

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти форумида 300 нафарга яқин фуқаролар ўз мурожаатлари билан қатнашди

Фарғона туманининг чегара ҳудудида жойлашган “Ҳўрава” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Қадрдон” қишлоғида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” Форуми ўтказилди.

Тадбирда O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, тижорат банклар, солиқ, Давлат ҳизматлари ва Аҳоли бандликка кўмаклашиши марказлари, Электр тармоқлари, Халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлимлари вакиллари иштирок этдилар.

Форумда 300 нафарга яқин аҳоли вакиллари ўз мурожаатлари билан қатнашди. Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган масалалар ва уларнинг ечими борасида таклифлар берилди.

Мулоқот давомида маҳалладаги кўчаларни асфальт қилиш, мактаб ва боғча қуриб бериш, эҳтиёжманд оилаларга даволаниш учун тиббиёт марказларига йўлланмалар олиш, энди тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фуқаролар учун ер ва кредитлар ажратиб бериш, субсидиялар олиш каби 100 га яқин мурожаатлар кўтарилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида мутасадди раҳбарлар орқали ҳал қилинган бўлса, муддат талаб қиладиган муаммолар ечими бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Туман Кенгаши депутатлари тадбиркорлар ва аҳоли томонидан ҳавола этилган мурожаатларни ўз жойида ўрганиб чиқиб мутасадди ташкилотларга йўналтирадиган бўлди, шунингдек ўндан ошиқ депутатлик сўровлари тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари тайёрланди.

  • Кўрилди
    529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+