Умумхалқ эътиборига ҳавола этилган фармон ва қарор лойиҳалари тадбиркорлар муҳокамасида (+ВИДЕО)

23.08.2017, 18:26

Умумхалқ эътиборига ҳавола этилган фармон ва қарор лойиҳалари тадбиркорлар муҳокамасида (+ВИДЕО)

2017 йилнинг 23 август куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳукумат порталида умумхалқ эътиборига ҳавола этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳалари хусусида сўз юритилди.

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг хуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг янги босқичини бошлаб бераётган ушбу лойиҳалар тадбиркорлик субъектлари учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Зеро, унинг қабул қилиниши билан мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини юритиш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши, табиий. Негаки, қизғин давом этаётган лойиҳалар муҳокамаси жараёнида тадбиркорлар фикрларини ўрганган ҳолда аниқ таклифларни киритиш мақсад қилинган.

Мамлакатнинг барча вилоятларини қамраган видеоконференция шаклидаги муҳокамаларда 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашдилар ва ҳар иккала лойиҳа юзасидан ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, муҳокамаларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг парламентдаги фракция аъзолари, қатор тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, экспертлар, видеоконференцалоқа орқали эса партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари ва жойлардаги партия фаоллари бевосита иштирок этди.

Мамлакат раҳбарининг фармон ва қарорлари лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига қўйиш бу давлат органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш, қарорлар қабул қилиш жараёнига манфаатдор аҳоли қатламларини жалб қилишда мисли кўрилмаган тажриба деб баҳоланди. Давлатимиз раҳбари ўзларининг бу ҳаракатлари билан давлат бошқарувининг бошқа органларига ўрнак бўлаётганлиги таъкидланди. Хусусан, тадбиркорлар ўз фаолияти учун дахлдор бўлган ҳужжатларни қабул қилишда бевосита қатнашиш, демакки ушбу хужжатларнинг қабул қилинишида иштирок этиш, улар юзасидан ўз таклифларини билдириш имконияти пайдо бўлганлигидан мамнун эканлигини билдиришди.

Йиғилишда сўзга чиққан мутахассислар иштирокчиларни лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти билан атрофлича таништирди.

Таъкидланганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, хусусий мулк ҳуқуқлари ҳимоясини ва устувор ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган кенг миқёсли институционал ва таркибий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга қатор соҳаларда муаммоларнинг сақланиб қолаётгани, улар давлатнинг қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга доир сиёсатини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани кузатилмоқда. Тадбир иштирокчилари томонидан давлатимиз раҳбарининг фармони ва қарори лойиҳаларида бу борада мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилгани қайд этилди.

Тадбир давомида тадбиркорлар, экспертлар томонидан лойиҳаларни такомиллаштириш борасида амалиётдан келиб чиққан ҳолда бир қатор таклифлар ҳам билидирилди. Хусусан, мамлакатимизда юритилаётган тадбиркорлик фаолияти учун ниҳоятда прогрессив аҳамиятга эга бўлган бир қатор тамойиллар, масалан, “гильотина” тамойили киритилганлиги ниҳоятда юқори баҳоланиб, шу билан бирга уни қўллаш механизми тўлиқ очиб берилиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, ушбу тамойилни амалда қўлланилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли органни белгилаб қўйиш зарурлиги ҳам аниқ белгиланиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди. Муҳокама иштирокчилари томонидан юқори турувчи ҳуқуқий ҳужжатларга мос келмайдиган, бизнес юритиш шароитларини ёмонлаштириши мумкин бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганидан олти ойдан сўнг ихтиёрий тарзда ўз кучини йўқотиши тадбиркорлар орасида жуда кўтаринкилик билан қабул қилинган илғор ғоя эканлиги, лекин уни тўлақонли қўллаш бир қатор бошқа қонунларга ўзгаришлар киритишни талаб қилиши таъкидланди.

Лойиҳаларда илгари сурилган ғояларнинг ниҳоятда илғор, миллий қонунчилигимизда илгари кузатилмаган замонавий ёндашувларга бойлиги унинг ҳар бир қисми юзасидан қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Мажлис якунида лойиҳалар муҳокамасини бевосита худудларда ҳам амалга ошириш, уларнинг якунлари бўйича тушган таклифларни умумлаштириб, тегишли ишчи гуруҳига етказишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Санжар Каримов Кескантерак БПТ2018-05-08 14:09:28

Ўзбекистон Туркия ҳамкорлик мамлакатимизни янада ривожланиши учун хизмат қилади.


Абдурасулов Шухрат Арнасой тумани аппарат рахбари2018-05-04 17:44:43

Мамлакатимиз бугунги кунда Туркиянинг Марказий Осиёда энг асосий шерикларидан бири ҳисобланади. шу боисдан икки мамлакат тадбиркорларига кенг эшиклар очилмоқда.


исаев Сардор2018-05-04 11:56:07

Ушбу ҳамкорлик мамлакатимизни янада ривожланиши учун хизмат қилади.


Қувасой шахар Кенгаши ижрочи котиби Алимова Холидахон2018-05-04 10:04:15

Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдида очиқ конструктив сиёсат юритаётгани нафақат мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида туб бурилиш ясамоқда, балки бутун Марказий Осиёда инвестицион муҳитни яхшиланишида, қўшни давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кучайишидан далолатдир тутмоқда.


Муроджон Ядгаров- Риштон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-04 08:48:44

Ушбу алоқалар мамлакатимизнинг иқтисоди янада юксалишида ўзининг ижобий натижаларини беради. Туризм, савдо-сотиқ, транспорт ва ижтимоий соҳаларга инвестициялар жалб этилиши барқарор ривожланишнинг кафолати бўлади.


Миришкор туман Дўстлик БПТ раиси Маматқулова Гулшод2018-05-03 17:20:29

Юқори даражадаги фаол мулоқатлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, уларни аниқ мазмун билан бойитганлигини такидлаб ўтиш керак


Бекназаров Қутлыбай Нийетбаевич2018-05-03 15:48:23

Давлатларнинг ривожланиш стратегияси яқин қўшничилик, миллатлараро дўстона муносабат, иқтисодий ҳамкорлик ва ислоҳотларнинг босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этилишидир. Ўзбекистоннинг бугинги ривожланиш стратегиясини юқорида айтилган босқичларда кўришимиз мумкин. Бизнинг Президентимиз биринчи навбатда географик қўшни давлатлар билан ўзора-аро мустаҳкам алоқаларни йўлга қуйди, миллатлар-аро дўстона муносабатларни яратиб берди ва давлатнинг иқтисодий барқарорлигини оширишда бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқаларни яратмоқда. Ўзбекистон-Туркия давлатлари ўз-ора ишончли ҳамкор ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий, таълим йўналиши, тиббиёт соҳаларини ва туризмни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликлар яқин келажакда икки давлат учун стратегик самараларни беради. Туркия давлати ишбилармонлари билан Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида текстил йўналишида ишлаб чиқаришни қувватини кучайтиришда, соғлиқни сақлаш йўналишида ҳусусий тиббиёт муассасалари кадрлар тайёрлашдаги ҳамкорликни ва таълим тарбия йўналишларида янги педагогик технологияларни жорий этишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги туризм сектори бўйича лойиҳаларни амалга оширишда зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб уйлайман, бунга муҳит ҳам имконият ҳам яратилган.


Olimjon Movlanov Abdiraupovich - O‘zLiDeP Qashqadaryo viloyat Kengashi Siyosiy Ta‘lim Markazi rahbari2018-05-03 12:38:53

Turkiya va O‘zbekiston o‘rtasidagi har ikki davlatning milliy manfaatlari mushtarakligi bilan ahamiyatga molikdir. Biz UzLiDeP hodimlari Xarakatlar strategiyasining 5 ustuvor yo‘nalishi va elektoratimiz vakillarining manfaatlari va mamlakatimiz iqtisodining gullab- yashnashi nuqtai nazaridan kelib chiqib Prezidentimiz tashabbusi bilan tashqi siyosat sohasida amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlarni qo‘llab-quvvatlaydi!


“Финсервис” МЧЖ БПТ2018-05-03 11:33:16

Жаҳоннинг йирик матбуотчилари томонидан эътироф этилаётган Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини ҳар куни эътироф этсак ҳам кам. Сабаби кўп йиллик меҳнат, келишув ва дўстона муносабатлар кундан-кунга ривожланиб бормоқда.


O’zLiDeP Музработ туман Кенгаши "Бодомзор" МФЙ БПТ раиси Хурсандов Равшан 2018-05-03 11:01:03

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ҳар икки давлатга ҳам фойда келтиради. Замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимизда туркия технологиялари олиб келиш, фуқароларга янги иш ўринлари яратилиб халқимизга яхши самара беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+