Ишчи гуруҳ фаолияти: Таълим соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

15.04.2022, 13:15

Ишчи гуруҳ фаолияти: Таълим соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармонининг Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш чоралари масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари Андижон вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, вилоятимиздаги Олий таълим муассасаларидан масъул ходимлар, партия фаоллари, бошланғич партия ташкилоти раислари, ёшлар иштирок этди.

Семинарни O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб берди.

Семинар давомида олий таълимдан таклиф этилган катта ўқитувчилар, фан докторлари, доцентлар ўз маърузаларида, жорий йилда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида қабул параметрларини ошириш, айнан шу йил ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш, ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш тартибини жорий этиш каби мақсадда белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти, амал қилиш механизми, шунингдек, Андижон Давлат Университетида янги очилаётган йўналишлар ҳақида  етарлича маълумот бердилар.

  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+