Навоийда БПТ сарҳисоб йиғилишлари якунига кўра 36 нафар қуйи бўғин фаолияти қониқарсиз, деб топилди

15.04.2022, 13:20

Навоийда БПТ сарҳисоб йиғилишлари якунига кўра 36 нафар қуйи бўғин фаолияти қониқарсиз, деб топилди

Маълумки, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг қарорига асосан жорий йилнинг 15 февралидан 15 апрелига қадар жойларда ўтказилиши белгиланган ҳисобот сайлов йиғилишлари бошланғич партия ташкилотларда тасдиқланган режа асосида кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Навоийда ҳам жами 54423 аъзони ўз ичига олган 752та бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот сайлов йиғилишлари ўтказилди.

Йиғилишлар бўйича ҳар кунлик мониторинг ишлар олиб борилиб, қуйи бўғин етакчиларининг 2021 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланиб, шунга кўра етакчи ва ўринбосарининг ушбу маъсулиятли вазифада қолиш қолмаслиги ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жорий йилда амалга ошириши лозим бўлган устувор вазифалари тасдиқланиб олинди.

Сарҳисоб йиғилишларига 28 128 нафар аъзоларимиз қамровга олиниб, умумий аъзоларнинг 51,6 фоизини ташкил этди. Шунингдек, маҳаллий кенгашларда фаолият юритаётган 107 нафар депутатдан 64 нафарининг  йиғилишлардаги иштироклари таъминланди.

Бундан ташқари, таҳлилий-танқидий руҳда кечган йиғилишлар давомида 2021 йил давомида фаолиятлари қониқарсиз, деб топилган 36 та БПТ раислари ўрнига ёш шижоатли ташаббускор фаоллар орасидан янги етакчилар сайлаб олинган бўлса, 716 нафар етакчиларга қайтадан ишонч билдирилди. Энг асосийси, жойлардаги қуйи бўғинлар хатловдан ўтказилиб, фаоллар билан янада яқин алоқалар ўрнатилишига эришилди, уларнинг таклиф ва тавсиялари олиниб, келгусида бошланғич партия ташкилотлари жойлашган ташкилот, хусусий сектор ёки бошқа манзиллардаги ҳолатларнинг муҳитидан келиб чиқиб тизимли равишда эътибор қаратилиши белгиланди. 

Б. Қўчқоров,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

бўлим мудири

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    400
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+