Ишчи гуруҳ фаолияти: Тойлоқ туманида чорвачилик имкониятлари ўрганилди

15.04.2022, 13:23

Ишчи гуруҳ фаолияти: Тойлоқ туманида чорвачилик имкониятлари ўрганилди

Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда Тойлоқ туман Кенгашлари, туман Фермерлар Кенгаши, Туман Ветеринария бўлими, Ветеринария илмий текшириш институти олимлари билан ҳамкорликда Тойлоқ туманида 2014 йилда ташкил этилган Сиёб – Шавкат – Орзу фермер хўжалиги тасаруфидаги чорва комплексида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг чорвачилик ва озуқа базасини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар йўналиши борасидаги ишлар таҳлил қилинди.

Ветеринария илмий текшириш институти олимлари иштирок этган ушбу тадбирда чорвачилик соҳасида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикрлар юртилди.

Ушбу соҳани янада ривожлантиришда Президентнинг 2022 йил 8 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори янада муҳим аҳамият касб этади. Унга кўра озуқа базасини етиштириш учун суғориладиган ер майдонлари етишмовчилиги мавжуд бўлган туманларда гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини тўлиқ қондириш мақсадида кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш каби барча имтиёзлар қўлланилмоқда.

Семинар давомида мазкур чорвадорнинг фаолияти билан яқиндан танишилди.

Бугунги кунда мазкур чорвачилик комплексида 2500 бош қорамолнинг Германиядан келтирилган сут йўналишидаги Голштин зотлари боқилмода. Мазкур зотдор сигирлардан бир кунда 25 тоннагача сут соғиб олинади. Тумандаги 67 нафар  ёшлар ва хотин – қизларнинг бандлиги таъминланган.

Тадбир якунида хамкор ташкилотларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+