Ишчи гуруҳ фаолияти: Чилонзорда “Яхшидан боғ қолар” акцияси бўлиб ўтди
15.04.2022, 13:24

Расмий маълумотларга кўра, ҳаво ифлосланиши келтириб чиқараётган хасталиклар туфайли ҳар йили дунёда 7 млн.дан зиёд одам вафот этяпти. Мамлакатимиз учун ҳам атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ғоят муҳим масала. Табиатни асраш, дарахтзорларни кўпайтириш фақат айрим ташкилотлар эмас, балки барчанинг юмушига айланаётгани қувонарли.
Кеча пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Бешчинор” маҳалласи ҳудудида партиямиз вакиллари 80 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздилар.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича давлат дастурининг олтинчи устувор йўналишидан Тошкент шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш даражасини шу йили 15 фоизга етказиш мақсади ҳам ўрин олган. Мазкур устувор йўналишда белгиланган вазифалар амалга оширилишига кўмаклашиш бўйича O‘zLiDeP депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳи юқорида баён этилган хайрли ишга бош-қош бўлдилар.
“Яхшидан боғ қолар” акцияси муваффақиятли ўтказилишида бошқалар қаторида Чилонзор туман кенгашига партиямиздан сайланган депутат, ишчи гуруҳ аъзоси Шерзод Ишназаровнинг ҳам ташкилотчилик қобилияти, саховатпеша инсонлиги яққол кўзга ташланди. Ишчи гуруҳ бошқа ҳудудларда ҳам “яшил” масканларни кўпайтириш борасида тарғибот ишлари ва кўчат экиш акцияларини тизимли равишда амалга оширяпти.
Ўхшаш янгиликлар
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
Фикрингизни қолдиринг