Нотинч ва жиноятчиликка мойил оилалар депутатларга бириктирилди
15.04.2022, 13:26

O'zLiDeP Хива шаҳар кенгаши “Оила маънавият булоғи” шиори остида "Қиёт" маҳалласи биносида тадбир ўтказди. Тадбирда маҳалладаги фаол аёллар иштирок этишди. Унда сўз олган партия етакчиси Оила – маънавиятимиз таянчи эканлигини, у оила аъзоларининг шахсий маънавиятларига асосланиб, миллат маънавий қадриятлари таъсирида юксалиб боришини таъкидлади. Оила маънавий қўрғон бўлибгина қолмай ёш авлод таълим-тарбиясининг илк масканидир.
Тадбирда бугунги кунда нотинч оилалар билан ишлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Нотинч оилалар билан ишлаш, улардаги маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалладаги нуроний онахонларнинг, партия “Аёллар қаноти” фаолларининг роли катталиги эътироф этилди.
Тадбир якунида нотинч, жиноятчиликка мойил оилалар партия фаолларига ва депутатларига бириктирилиб, улар билан қилинадиган ишлар, вазифалар белгилаб олинди.
Мушарраф Рахимова,
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Қашқадарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг ахбороти танқидий кўриб чиқилди
28.09.2023, 12:08
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
Фикрингизни қолдиринг