Ишчи гуруҳ фаолияти: Сайҳунободда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди

15.04.2022, 16:46

Ишчи гуруҳ фаолияти: Сайҳунободда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ партия “Аёллар қаноти” фаоллари билан биргаликда Сайҳунобод туманидаги “POLY TEX” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Сирдарё вилоятининг иқтисодий салоҳиятига ҳисса қўшаётган корхоналар сирасида иш бошлаган мазкур МЧЖда 1500 нафар иш ўрни яратилди. Ишлаб чиқаришда самарадорликка эришишда ишчиларга унумли меҳнат учун шарт-шароит яратишнинг аҳамияти катта. Корхона ичидаги техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинади. Саломатликни муҳофаза қилиш учун-ҳавонинг ифлосланишига қарши ускуналар мунтазам ишлаб турибди. Ҳар куни иссиқ овқат, уй манзилларига етказиб қўйиш учун автобус билан таъминлаш корхона зиммасида. Энг муҳими маошлар вақтида, манфаатдорлик бор.

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова корхона ишчи-ходимлар билан суҳбатлашар экан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида “Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак-камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили” йўналиши юзасидан олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак-камбағалликни қисқартириш борасида шаҳар ва туманларда «маҳаллабай» ишлаш асосида, камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этишга киришилди.  Бунда аҳолини, айниқса, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, оила хўжаликларида бизнес ташкил этишга кўмаклашиш, эҳтиёжманд фуқаролар билан манзилли ишлаш, умуман, халқни рози қилиш асосий мезон бўлди. Бу борада энг муҳим вазифа – 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартиришдир.

Дастурдан ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан, аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратиш, бу борада касбга ўқитиш кўламини 2 баробарга ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш, бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш ҳам ўрин олган.

Партия фаоллари мулоқот жараёнида ушбу корхона фаолиятини янада кенгайтириш ва қишлоқ аёлларини бандлигини таъминлашда янада фаолилкни ошириш борасида аклифлар билдириб ўтишди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+