Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ

15.04.2022, 16:49

Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳардаги асосий кўчаларда юзага келган барча чуқурларни 10 кун ичида бартараф этиш бўйича топшириқ берди. “Охирги 50-60 йилда Тошкент шаҳар бундай ёғингарчиликни кўрмаган эди. Ёғингарчиликдан кейин асфалтларимиз қиёфасини яққол кўрсатди, катта чуқурлар пайдо бўлди. Бу фуқароларимизнинг эътирозига сабаб бўляпти, ўзингизлар ҳам кўриб турибсизлар”, – деди шаҳар раҳбари. Ортиқхўжаев шаҳар аҳлидан шаҳардаги катта кўчаларда пайдо бўлган чуқурлар ҳақида “Халқ назорати” портали орқали хабар беришни сўради.

Дарҳақиқат, Тошкентда барча воситаларни жалб этган ҳолда, шаҳарнинг асосий йўлларидаги чуқурларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланиб юборилди. Шаҳримиз катта, кичик эмас, лекин масъулият билан ишни якунига етказиш лозим. “ГАИ” ходимлари ҳам масъулиятни тушунган ҳолда таъмирланаётган жойларни қаттиқ назоратга олиб, одамлар учун ўтказувчанликни қулайлаштириб беришга масъул бўлмоқдалар.

Мухтасар айтганда, шаҳарнинг катта марказий кўчалари ва ички кўча йўлларида чуқурлар кўпайиб кетган. Охирги пайтларда ушбу масалалар юзасидан аҳолидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Йўл қурилиш соҳаси жаҳон талаблари ва стандартлари асосида бўлиши лозим. Шунингдек, соҳада инновацион ёндашувлар муҳим рол ўйнайди. Ушбу талаблар асосида иш қилинмаса камчиликлар, муаммолар туғулаверади. Очиқ тан олишимиз керак, бизнинг энг жиддий камчиликларимиздан бири – замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳаларни камлиги ва йўл қурилиш соҳасида рақобат муҳитини сустлиги. Тўғри лойиҳалар бор, лекин шиддат билан ўзгариб бораётган даврда кўп лойиҳалар эскириб қолмоқда.

Камчиликларни сабаб ва омилларни чуқур таҳлил қилиш асосида уларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чораларни ўз вақтида амалга ошириш жоиз. Йўл қурилиш соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш замон талабидир ҳамда ушбу ишларни амалга оширишни назорат қилиш муҳимдир. Бу борада депутатлар белгиланган тартибда, қонун доирасида ҳаракат қилишлари ва оқибатни кутиб турмасдан уни олдини олиш, камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш лозимдир.

Ушбу салбий ходисалардан биз депутатлар зарур хулосалар чиқариб, кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, соҳа олдида турган долзарб вазифаларни бажариш юзасидан барча куч ва имкониятларимизни ишга солиб ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Жумладан, жойларда ушбу соҳа йўналишида депутатлик назоратини кучайтириш, муаммоли масалаларга ечим топиш, керак бўлса маҳаллий Кенгаш сессияларига олиб чиқиб муаммоли масалаларни бартараф этиш мақсадга мувофиқдир. Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Рустам Пайзиев,

 Халқ депутатлари Шайхонтоҳур

туман Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    421
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+