Кўкдалада тарвуз пишди

18.04.2022, 15:00

Кўкдалада тарвуз пишди

Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида бир неча йиллардан буён плёнка остида эртаги тарвуз етиштириб келаётган Солиҳ Ражабов бу йил одатдагидан бошқачароқ тарзда – 10 сотих иссиқхонада тарвуз ниҳолларини экиб, ҳамкасбларидан анча олдин 17 апрел куни ҳосилни узди.

-Синов тариқасида 20 декабрда тарвуз уруғини кўкартириб, ниҳолни январь ойида ўрталарида иссиқхонага эккан эдим.- дейди Солиҳ Ражабов. – Иссиқхона ичида ҳам кўчатлар устини икки қават “дуга” билан ўраб, совуқдан ҳимояладим. Бунинг самараси ўлароқ тарвуз ниҳоллари тезда қулоч ёзиб, гуллади, сунъий чанглатдик, ҳосил тугди ва мана кўриб турибсиз, одатдагидан 1,5 ой олдин пишиб етилди. Иссиқхонада бу йил 10 сотих ерда эртаги тарвуз етиштирган бўлсак, келгуси йили 4 гектар жойда шу усулда ҳосил олиб, хорижга экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз.

Томорқачи 10 сотих иссиқхонада тайёр бўлган ҳосилни пешма-пеш ички бозорга чиқармоқда. У эртаги тарвуздан 50 млн сўмдан зиёд даромад олишни мўлжаллаб турибди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Солиҳ Ражабов 10 гектар ерда плёнка остида 60 минг туп кўчат экиб, парваришламоқда. 5 гектари сал эртароқ чиқади ва уни Россия федерациясига экспорт қилади.

-Ўтган йили 6 гектар ерда етиштирган тарвузимиздан 500 млн сўм даромад қилган бўлсак, бу йилги мўлжалимиз янада кўпроқ даромад олишга қаратилган. Отам Жамшид Жуманазаров 24 йилдан буён томорқачилик билан шуғулланади. Мана, 2 йилдирки, отамдан ўрганиб, ўзим мустақил эртаги тарвуз етиштириш билан машғул бўлиб келяпман.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+