O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиши танқидий руҳда ўтди

18.04.2022, 15:54

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиши танқидий руҳда ўтди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши мажлислар залида ушбу  Кенгашининг 2022 йилнинг 1-чорагида белгиланган режа-топшириқлар ижросига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ҳамда партия депутатлик гуруҳлари  томонидан амалга оширилган ишлар, шунингдек БПТларда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишлари якунлари муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда O’zLiDeP вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъуллари, йирик корхона ташкилотларидаги БПТ раислари иштирок этдилар.

Йиғилишини O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ф.Аминов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги асосий масала бўйича партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари –аппарат раҳбари Б.Очиловнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида O‘zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида партиянинг барча йўналишларида бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларидаги фаолиятини яхшилаш талаб этилмоқда. Маҳаллий Кенгаш депутатларимиз аҳолини қийнаётган ва ечимини кутиб қолган муаммо ҳамда масалаларни ҳар доим ҳам маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритаётганлари йўқ. Ўтган давр ичида Бухоро шаҳри, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон, Когон туманларидаги маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан сессиялар кун тартибига долзарб масалалар киритилган бўлиб, вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида мазкур йўналишдаги ишларда сусткашлик сезилмоқда. Депутатларимиз ўз зиммаларидаги масъулият ва жавобгарликни, партиявий фаолликни унутиб қўйган кўринадилар. Ҳолбуки бугунги кунда улар МФЙлардаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда иш олиб боришлари, ёшлар ва аёлларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишда маҳаллалардаги ёшлар ташкилотчиси ва аёллар фаолига яқиндан кўмаклашишлари зарур.

Йиғилишда бу йилги БПТ ларда ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ҳисобот –сайлов йиғилишлари якунларига кўра мавжуд БПТ ларнинг 795 тасига уларнинг етакчилари қайта сайланди. 28 та БПТда эса янги БПТ раислари иш олиб борадиган бўлди.

Вобкент, Когон, Шофиркон, Ғиждувон туманидаги бир қатор корхона, ташкилот ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотларида бу йиғилишлар юксак кўтаринки руҳда ва уюшқоқлик билан ўтказилган бўлсада, Бухоро, Когон шаҳарлари, Бухоро, Жондор, Олот, Пешку, Ромитан, Қоракўл, Қоровулбозор туман Кенгашларида эса бу масалага эътиборсизлик билан қаралди.

Иш фаолиятида камчиликларга йўл қўйган партия туман Кенгаши масъулларига огоҳлантириш берилди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Галдаги вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+