Ишчи гуруҳ вакиллари «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази» фаолияти билан танишди
18.04.2022, 16:00

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Севара Муслимова, партиянинг вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” вакиллари Гулистон шаҳридаги «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази» фаолияти билан танишишди.
13-14 апрель кунлари бўлиб ўтган «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмасида иштирок этган вилоят Тадбиркор аёллар ассоциациясининг Сирдарё вилоят бўлинмаси бошлиғи Барчиной Усмонова ҳунармандлик йўналишида адрас, атлас, зардўзлик, гилам, дўппи, сумкалар тикиш ва тўқиш йўналишидаги ишларини намойиш этганди. Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ташаббуси билан «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази»дан Б.Усмонованинг тадбиркорлик соҳасига жой ажратилди ва фаолияти бошланди.
Ишчи гуруҳ вакиллари тадбиркорнинг талаб ва истакларини ўрганишди. Шу ўринда депутат Мавлуда Ибрагимова шифокорлик касбидан келиб чиқиб, аёллар саломатлигини сақлаш ва оналикни муҳофаза қилиш борасидаги тавсияларини ҳам берди.
Айни пайтда марказда 50 та иш ўрни яратилиб, хотин-қизлар тажрибасига кўра иш билан таъминланган. Яна 150 нафар “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”да турган хотин-қизларни ишга олиш имконияти борлигини айтган Барчиной Усмонованинг муаммоларини ҳал қилишни вилоят Кенгаши депутатлари O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари П.Аҳмеджанова ва Г.Жонжигитовалар зиммасига олишди.
Шу куни «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази»да Барчиной Усмонова бошчилигида БПТ тузишга келишилди.
O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг