“Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов билан сирдарёлик ёшлар учрашди

18.04.2022, 16:06

“Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов билан сирдарёлик ёшлар учрашди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси “Спортга қизиқиш соғлом бўлишга интилишдир” шиори остида “Чемпион ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон таэквондо миллий терма жамоа аъзоси, “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари олтин медал ғолиби Улуғбек Рашитов билан учрашув ўтказилиши ҳам иштирокчиларга спорт, ғолиблик нашидаси ҳақидаги мазмунли суҳбат бўлди.

Чемпион билан учрашувга келганларнинг аксарияти шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари, спорт ишқибозлари эди.

Тадбир иштирокчилари ёшларга чемпионнинг қандай чемпион бўлгани қизиқ ва унинг ўрнида бўлишни истаганларни кўзларидан сезиш қийин эмасди. Улуғбек ҳам ёш бўлсада, жуда мулоҳазали йигит экан, жавобларидан катталар ҳам ҳавасда эди.

Улуғбек Рашитов ўзининг фаолиятига тўхталаркан, унинг эришга ютуқлар ва орзу умидлари рўёби барча ёшларга катта қизиқиш уйғота олди. Олимпиадада ютганингизда нимадан куч олгандингиз, дейишади. Менинг руҳлантирган нарса вақт. Онам доим ўзимизнинг уйимиз бўлса эди, дерди. Чунки ижарада яшардик. Албатта онамга уй қилиб бераман, деган орзу менга тинчлик бермаган. Кўпроқ ҳаракат қилишимга сабаб бўлган. Энди, онам орзу қилган уйида яшаяпти. Мени руҳлантирган нарса менинг атрофимдагилар бахтли бўлса, ота-онам бахтли бўлса шундан куч оламан.

  • Кўрилди
    706
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+