Ўз бизнесини ривожлантираётган O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли

18.04.2022, 16:11

Ўз бизнесини ривожлантираётган O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли

Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.

Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳазаросплик Зайнура Кенжаева ҳам ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз бизнесини ривожлантириб, қўшимча иш ўринлари яратмоқда. 

"Зара текстил" МЧЖ раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Зайнура Кенжаева ўз маблағлари ҳисобидан МЧЖ қошида "Ҳазорасп Унверсал Зиё" ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди. Қарийб 200 миллон маблағ сарфланган мазкур марказда 15 тадан ортиқ ишчи ўрин яратилди. Ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш уларни жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, чет тилларини мукаммал ўрганиш, 500 нафардан ортиқ ёшларни касб-ҳунарли қилишда кўмаклашиш мақсадида ингилиз тили, рус тили, тикувчилик, пазандачилик ва спорт бўйича турли тўгараклар ва курслар ташкил этилган. Мазкур марзкада 500 нафар ўқувчилар таҳсил олишлари мумкин.

Ёш тадбиркор Зайнура Кенжаева келгусида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи ёшлар ва хотин-қизларни ҳам бепул тўгаракларга жалб қилишни кўзда тутган. 

Ўқув марказининг очилиш маросимида туманнинг фаол нуронийлари, сектор раҳбарлари, Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари ва O‘zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари қатнашиб ёш тадбиркор Зайнура Кенжаеванинг бундан кейинги ишларига ҳам улкан ривожлар тиладилар.

Шахноза Якубова

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши 

Ёшлар ва бизнес тузилмалар

бўлими мудири

  • Кўрилди
    560
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+