“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар”

19.04.2022, 16:01

“Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар”

Қарши Ирригация ва агротехнологиялар институтида O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ва Қарши шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Гендер тенгликни таъминлаш  барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш воситасидир” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Долзарб мавзудаги мулоқотда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова, Қарши шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Собир Гиясов, институт ўқитувчиси Чарос Темирова, талаба Ҳулкар Исомиддинова ва бошқалар сўзга чиқишиб, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритишди. 

 - Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш,  ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттиришга,   доир ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси билан ҳамкорликда бир қатор тушунтириш - тарғибот ишлари олиб борилаётир,   - дейди вилоят кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова.

Таъкидландики, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда 2020 йил 4 январдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бугуннинг энг долзарб вазифаси саналади. Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлаётир. Оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги бунинг яққол далилидир. 

Бир сўз билан айтганда, гендер тенгликни таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги янгиланаётган Ўзбекистонимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор қадамларидан бири эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Сайфулла ИКРОМОВ,

“ХХI asr” мухбири

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+