“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

19.04.2022, 16:02

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоқ қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар университети Нукус филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар иштирокида давра суҳбат ташкил қилинди. 

Лойиҳадан кўзланган мақсад эса олийгоҳда таълим олаётган талаба ёшлар орасидан замонавий фикрлайдиган, маънан етук, ватанпарвар, партияга хайрихоҳ, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда ташаббускор, фаол, етарли малакага эга бўлган кадрларни  танлашдан иборат. 

Унда  партиянинг  Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари  Баҳодир  Адилчаев, “Ёшлар қаноти” фаол аъзоси Д.Абдувасиев ва бошқалар мамлакатимизда кейинги йиллари ёшларга қаратилаётган эътибор, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Мулоқот давомида талаба ёшлар орасидан 5 нафари O’zLiDeP га хайрихоҳлигини билдиришди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+