O’zLiDeP фаоллари пойтахт кўчаларида кўчат экиш акциясида ўз ҳиссаларини қўшмоқда

19.04.2022, 16:09

O’zLiDeP фаоллари пойтахт кўчаларида кўчат экиш акциясида ўз ҳиссаларини қўшмоқда

Бугун меҳнатсевар эл ободлик, бунёдкорлик, яратувчанлик, бир сўз билан айтганда, Ватанга муҳаббатнинг энг олий кўринишини ерга бир туп ниҳол қадаш, яшил масканлар бунёд этишга кичик бўлса-да ҳисса қўшиш орқали кўрсатмоқда.

Масалан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича кўчат экиш, боғ яратиш каби тадбирлар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилган “Яшил макон” хайрли лойиҳасида ёш олимлар, спортчилар, заковатчилар, ногиронлиги бор шахслар, билан бир қаторда “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.

Лойиҳа доирасида O’zLiDeP фаоллари 50 дан ортиқ Павлония кўчатларини экишди.

Ушбу кўчат экиш акцияси ЎзЛиДеП Шайхонтоҳур туман Кенгаши фаоллари ва партия депутатларини ҳам бефарқ қолдирмади. Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Шохида Икрамова ташаббуси билан тумандаги 157-умумтаълим мактаби боғида турли хилдаги дарахт кўчатлари ўтказилди.

Пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам бу йўналишдаги ишлар қизғин тус оляпти.

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+