Наманганлик 21 нафар талаба ёшлар партия сафига қўшилди

20.04.2022, 14:16

Наманганлик 21 нафар талаба ёшлар партия сафига қўшилди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган Давлат университетининг биология-технология факультети талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Уни партия вилоят Кенгаши аппарати раҳбари Орифжон Маҳмудов партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. Айниқса, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар, мақсадлар, хусусан,ёшларга билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, 3-4-босқичларда ўз йўналишлари бўйича ҳам ўқиб, ҳам ишлашлари учун яратилган имконият ва имтиёзларга ҳам кенг тўхталди.

Давра суҳбатида сўз олган талаба ёшлар партия лойиҳлари, тадбирлари катта қизиқиш уйғотганлигини эътироф этишди.

Сўзга чиққан битирувчи талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди ва сиёсий партиялар ўртасидаги рақобат муҳити, унда O’zLiDePнинг тутган ўрни, ёшларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палаталари йиғилишларида, маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида иштирокини таъминлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирлар.

Талаба ёшларнинг 21 нафари партия аъзолари сафига қўшилиш истагини билдирдилар.

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+