O‘zLiDePнинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил қилинди

21.04.2022, 14:30

O‘zLiDePнинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил қилинди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” вакиллари “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳридаги “Баноаз текстиль” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди.

Эътиборлиси, 2007 йилда 2 нафар аёллар билан иш бошлаган МЧЖ бугунги кунда ўз фаолиятини кенгайтириб 22 та янги иш ўрни яратилган. Натижада “Ахмад Дониш” МФЙ ҳудудидаги “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи аксарият аёлларнинг бандлиги таъминланган. 20 та янги замонавий машинка эга бўлган корхонада спорт кийимлари ва спорт анжомлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

М.Адилова томонидан ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаига эга қилиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш учун ўзининг кичик корхонасида тикувчилик йўналиши бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

  • Кўрилди
    266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+