Депутатлар маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш орқали муаммоларни ҳал қиляпти

21.04.2022, 14:42

Депутатлар маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш орқали муаммоларни ҳал қиляпти

O'zLiDeP Поп тумани Кенгаши томонидан тумандаги “Ипак йўли” ва “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми доирасида тадбир ўтказилди.

Дастлаб шу маҳаллаларнинг тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари Темур Арслонов ва Нигора Нишоновалар маҳалладаги хонадонлар сони, уларда яшовчи аҳоли, шундан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг хонадонма-хонадон юриб, уларнинг эгалари билан суҳбат ўтказилди. Ўрганишлар натижасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш учун ҳудуддаги Тиббиёт коллежи залида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда суҳбат ташкил этилди. Мулоқотда оилавий бизнесни бошламоқчи бўлганларга имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратилиши, шунингдек, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик билан шуғулланишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунча берилди, ердан, сувдан унумли фойдаланишлари, чиқинди, ичимлик суви, маҳаллий солиқлар ҳамда кредитдан бўлган қарздорликларни бартараф этишлари зарурлиги таъкидланди.

Шу куннинг ўзида 25 дан ортиқ тадбиркор ва тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди ва уларнинг кўтарган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Баъзи масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқаришга қарор қилинди.

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+