Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий

21.04.2022, 14:50

Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши қошида фаолият олиб бораётган Фахрийлар Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги “Қарлиқхона” МФЙда маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшларимизда маънавий фазилатларни юксалтириш, оилаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ажримларни олдини олиш мақсадида “Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида учрашув ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъуллари, Фахрийлар кенгаш аъзолари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, профессор ўқитувчилар, аёллар ва ёшлар иштирок этди.  

Тадбирда сўз олганлар маҳалланинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни ижтимоий фаолиятга жалб этишга кўмаклашиш, кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий тадбирлар, махсус спорт мусобақалари, зиёлилар билан ижодий кечалар ташкил этишга кўмаклашиш Фахрийлар кенгашининг асосий вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида O'zLiDeP масъуллари томонидан “Қарлиқхона” МФЙда яшовчи аҳоли вакилларига 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида қарийб 100 та мақсадга эришиш назарда тутилгани ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек ҳозирги кунда жамиятда маҳалланинг ролини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маҳалла нуронийларининг фикрлари  тингланди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+