Хоразмда инвестициявий лойиҳалар ва давлат активларни хусусийлаштириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

21.04.2022, 14:52

Хоразмда инвестициявий лойиҳалар ва давлат активларни хусусийлаштириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб депутатлар 2022 йил 1-чоракдаги инвестиция лойиҳаларининг ҳамда 2022 йил вилоятда амалга оширилиши белгиланган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги лойиҳаларнинг вилоятдаги ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шерзод Исмаиловнинг ахбоартини эшитди.

Хоразм вилоятида 2022 йилда тасдиқланган инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 6,4 трлн.сўм бўлган 698 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 15 268 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг январь-март ойларида умумий қиймати 125,5 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 68 та лойиҳалар амалга оширилди ва 446 та янги иш ўринлари яратилди. Вилоятда ўзлаштирилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар асосан Туркия ва Хитой давлатларидан кириб келмоқда.

Йиғилиш давомида боғдорчилик ва иссиқхоначиликда етиштирилаётган  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни йўлга қўйиш ва пахта ҳом ашёсини қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт салоҳиятини ошириш борасида ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар борлиги уларни бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди. Депутатлар томонидан худудлардаги турли тадбиркорларнинг муаммолари ўртага ташланди ва ҳамкорликда мазкур муаммоларни ечиш ва тадбиркорга енгиллик яратиш борасида ҳам ўзаро фикр мулоҳазалар билдирилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг ўтган ва жорий йилдаги фаолияти ҳам кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг дастлабки 4 ойида 73,4 млрд.сўмлик 20 та давлат активлари сотилиши таъминланган. Жорий йилда 374,5 минг кв.м дан ортиқ бўш майдонларни ижарага бериш натижасида 923 та, жами 7, 7 млрд.сўмлик ижара шартномалари расмийлаштирилди. Бунинг натижасида жами 2, 2 млрд.сўм ижара тўловлари ундирилиб, 990 та ишчи ўринлари ташкил этилди.

Бундан ташқари 275 та давлат объектлари “E-auksion” электрон савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 109 таси ўтказилган аукцион савдоларида ижарага берилган, қолган 166 та давлат объектлари бўйича савдолар давом этмоқда.

Йиғилиш якунида депутатлар томонидан тадбиркорлар ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш ерларни хусусийлаштириш ва ижарага олиш тартиби бўйича кенгроқ тушунчалар бериш ва Урганч шаҳридаги кичик саноат зонасидаги тадбиркорларнинг мулкларни хусусийлаштириш борасидаги муаммоларини ҳамкорликда ижобий ҳал қилиш чоралари кўриладиган бўлди.

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+