Янгибозорлик ишсиз ёшлар иштирокида пресс тур ташкил қилинди

21.04.2022, 14:54

Янгибозорлик ишсиз ёшлар иштирокида пресс тур ташкил қилинди

2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш йўналишидаги 32-мақсадда чорвачилик ва озуқа базасини кенгайтириш борасида вазифалар белгиланган. Бу борада партия ишчи гуруҳи вакиллари жойларда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни ўрганишмоқда.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари ва депутатлар, маҳалла ёшлар етакчилари, ишсиз ёшлар иштирокида Янгибозор туманида фермер хўжаликлари ва томорқачилик фаолиятига пресс тур ташкил қилинди.

"Пахлавон Махмуд" маҳалласида жойлашган "Элигант-гигант" иссиқхонасининг ташкил этилганига ҳали уч йил тўлмаган бўлсада, унинг раҳбари Жалоладдин Матқурбонов ёш ишбилармон, тадбиркорлардан.

Иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ва Голлондиядан келтирилган помидорнинг “аламино” нави аллақачон ички бозорнинг сара маҳсулотларига айланиб улгирди. Мазкур иссиқхона Кория технологиялари асосида қурилган бўлиб, 18 нафар янги иш ўрни яратилган ва асосан хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Бу ерга экилган помидор навидан йилига 2 маротаба ҳосил олинади. Пресс тур иштирокчилари орасида Нурмонова Сабохат ҳам иссиқхона фаолиятига қизиқиб мазкур йўналишда ўз билимларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

Пресс турнинг навбатдаги манзили Янгибозор тумани Оёқдўрман қишлоғида жойлашган "Рустамбой Шохруххон" фермер хўжалигидаги чорва наслчилик комплекси бўлди. Фермер хўжалиги раҳбари Абдуллаев Рустам банк кредити асосида ўз фаолиятини 1 йил олдин бошлаган бўлишига қарамай натижалар ёмон эмас. 4 нафар ишчи билан иш бошлаган бўлса бугун уларнинг сафи кенгайиб 36 нафарга етди. Наслчилик бўйича ихтисослашган мазкур фермер хўжалигида 66 бош “галаштин” зотли ва “сементан” наслли  чорва моллари Қозоғистон Республикасидан олиб келиниб парваришланмоқда. Тадбиркор бу орқали сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Мазкур зотдор моллардан янги насиллар олиниб аҳолига ва тадбиркорларга кредит асосида етказиб берилмоқда. Мақсад туман аҳолисига насилли молларни етказиб бериш ва ички бозорни сифатли сут ва гўшт маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари тадбиркорнинг келгусидаги янги режалари билан ҳам танишдилар. Бу ерда сутни қайта ишловчи ва биогомус ишлаб чиқарувчи янги йўналишлар ҳам ташкил этилиб яна 30 та иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда. Пресс турда иштирок этган маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўз ҳудудидаги ишсиз ёшларни келгусида ташкил этиладиган иш ўринларига жалб қилишга ва мазкур йўналишларга қизиқадиган ёшларни тадбиркорликка йўналтиришга келишиб олдилар.

Шахноза Якубова

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши 

Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими мудири

  • Кўрилди
    651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+