Туячилик билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди

22.04.2022, 14:41

Туячилик билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди

“Агротранс маркетинг” фермер хўжалиги раиси Жаҳонгир Бозоров фермерлик билан шуғулланаётганига ҳам ўн йилдан ошди. У ана шу йиллар давомида чорвачиликни ривожлантириб, яхшигина даромад олишга ҳам эришмоқда.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлим ташаббуси билан Хўжаобод туманидаги мазкур хўжаликда “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда хўжалик раҳбари, ишчи-ходимлари, партия фаоллари ва мутасаддилар иштирок этди.

Дастлаб партия вакиллари хўжалик фаолияти билан яқиндан танишдилар. Илк фаолиятини 2011 йилда бир дона туя ва бўталоқ билан бошлаган фермер бугунги кунга келиб, фермер хўжалиги ихтиёрида 60 та туялар мавжуд. Хўжаликда ўн нафардан зиёд ёшлар доимий иш билан таъминланган.

 Шунингдек, у туя сути ва доривор гиёҳлар билан инсон саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган даволаш марказини бунёд этмоқда. Марказ 2 қаватли бинодан иборат бўлиб, тўлиқ фойдаланишга топширилгач, 80 нафар мижоз бир вақтнинг ўзида муолажа олиш имкониятига эга бўлади.

Бу борада Жаҳонгир Бозоров кўп сут берадиган туялар сонини кўпайтиришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

-Халқимиз азалдан туячилик билан шуғулланиб келган. Туя сути ва жунига эҳтиёж катта. Шуларни инобатга олиб, фермер хўжалигимизда ушбу лойиҳани амалга оширяпмиз, – дейди Жаҳонгир Бозоров. – Бошлаган ишларимиз ўз самарасини беряпти. Босқичма-босқич бу ишларни давом эттирамиз.

Учрашув якунида Жаҳонгир Бозоров ва 7 нафар ишчи-ходимлар O’zLiDeP сафига қабул қилинди ва партия билан доимий ҳамкорликни йўлга  қўйишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    790
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+