Вобкентда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”фаоллари 200 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазди

22.04.2022, 14:43

Вобкентда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”фаоллари 200 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида мамлакатимиз бўйича 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини ўтқазиш белгиланган.

Бундай кенг кўламли ишларни амалга ошириш натижасида республикамиз шаҳарларидаги яшил майдонлар ҳудуди 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нодир Қўлдошев бошчилигида ҳудуд ёшлари ҳам ушбу хайрли ишда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Партия туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари жами 70 нафардан ортиқ йигит-қизлар томонидан туманнинг “Ўзбакон” маҳалласи ҳудудидаги 0,4 гектар майдонга 200 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги хайрли ишлар Вобкентлик O’zLiDeP фаоллари, ёшлар етакчилари ва кўнгилли йигит-қизлар томонидан туманнинг барча маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.

  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+