Томорқачилик ва тадбиркорликнинг сир-асрорлари мактаб битирувчи қизларига ўргатилди

22.04.2022, 15:14

Томорқачилик ва тадбиркорликнинг сир-асрорлари мактаб битирувчи қизларига ўргатилди

Хотин-қизларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларда оила бюджетига ҳисса қўшиш, даромадли касб-кор эгаси бўлиш туйғусини шакллантириш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти Қизилтепа туманидаги 1-сонли касб-ҳунар коллежи битирувчи синф қизлари учун “Комила аёл жамиятнинг бахтидир” шиори остида тажрибали томорқачилар ва тадбиркорлар билан пресс тур ташкил этди.

Иштирокчилар дастлаб Хўжақурғон маҳалласига қарийб 20 йилдан буён раислик қилиб келаётган Ш.Нарзиев хонадонида бўлишди. 24 сотихлик томорқасига га 50 туп гилос, 30 туп олма, 20 ток, 20 туп анжир, 20 туп ўрик, 8 туп лимон ва бошқа турдаги дарахтлар экиб ҳовлисини боғ қилган маҳалла раиси биргина анорнинг ўзидан 1,5-2 тонна ҳосил олишини айтди.

 Асли касби инженер бўлишига қарамай, ерга меҳр қўйган Ш. Нарзиев қизларга гуллар ва дарахтларни қандай парваришлашдан тортиб, уларни пайвандлашгача бўлган  сир-асрорларини ўргатди.

Шунингдек, битирувчи қизлар худди шу маҳаллада яшовчи И. Очилов эса 18 сотихлик томорқасида 80 туп анорнинг қорапучоқ ва сурхон навларини етиштириб, шуни ёнига 16 қути асалари оиласини боқаётганини ва яхшигина даромад кўриб келаётганинг гувоҳи бўлишди.

Шундан сўнг пресс тур маҳалладаги “Асал шифо” фермер хўжалигида давом этди. Қарийб чорак асрдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келаётган ярашевлар хонадонида айни пайтда 1000 дан зиёд асалари оиласи боқилмоқда экан.

-Беш киши ишлаймиз. Ҳар йили 6 тоннагача асал оламиз. Асаларининг карпат, бакфаст ва карника турларини боқиб келамиз. Асалдан ташқари унинг оилаларини ҳам сотамиз. 1 қути асалари оиласини 1 ярим 2 миллионгача сотамиз. Бу ҳам даромадимизга қўшилиб боради, - дейди хонадон эгаси.

Маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, томорқа ер эгалари ва мустақил ҳаётга эндигина қадам қўяётган битирувчи қизлар иштирокида ўтказилган пресс турда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида хонадонларда ташкил этилган тадбиркорлик турлари, иссиқхона ва томорқадан фойдаланиш илми, асаларичилик, боғдорчилик, паррандачилик каби тадбиркорлик турлари ўрганилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    508
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+