Депутатлик эшитуви: Сирдарёда 1482 нафар турли ёшдаги ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқаролар ўқитилган

22.04.2022, 15:44

Депутатлик эшитуви: Сирдарёда 1482 нафар турли ёшдаги ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқаролар ўқитилган

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жамшид Алимовнинг ахборотини эшитди.

Вилоят Бандлик бошқармаси томонидан бу йилги режага кўра Мономарказда 7703 нафар банд бўлмаган аҳолининг таҳсил олиши режалаштирилган. Ҳозиргача 1482 нафар турли ёшдаги ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган аҳоли Гулистон шаҳридаги Мономарказда, шунингдек Оқолтин, Сайҳунобод ва Ховос туманларидаги касб-ҳунар мактабларида 21 та йўналиш бўйича ўқитилди, стипендия билан таъминланиб, сертификат берилди. Уларнинг иш билан таъминланишини кафолатлаш мақсадида уч томонлама бандлик маркази тингловчи ва корхона, ташкилотлар томонидан шартномалар имзоланди.

Иш ўрнига эга бўлмаганларга тадбиркорлик йўналишида фаолиятларини юргизиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар берилди. Субсидияларнинг мақсадли ишлатилиши назоратга олинган. Тадбиркорликни бошлаганлар ўзи қатори ишсизларга иш ўрни яратишига ҳам эришилди.

Шунингдек маҳаллабай ишлаш тизими юзасидан ҳам маҳалла гузарларида қишлоқ шароитига мос, эҳтиёжга яраша курслар ташкил этилди. Масалан, Мирзаобод туманининг Навбаҳор  маҳалла гузарида қандолатчилик, эркак ва аёллар сартароши касбига ўқитилаяпти.

Вилоят миқёсидаги 236 та маҳаллада Бандлик бошқармасининг жамоатчи вакиллари маҳаллага бириктирилган. Улар аҳолининг айниқса, хотин-қизларнинг қисқа курсларда таҳсил олишини ташкил этиш учун суҳбатлар олиб боради, қизиқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, ўқишни ташкил этади. Жамоатчилар ҳам малакага эга коллеж битирувчилари, улар ҳам маош билан таъминланган.

Депутатлар аҳоли бандилигини таъминлаш ва касбга ўргатиш борасида қилинган ишларни ижобий баҳолашди ва ушбу йўналишда айрим муаммолар борлигини таъкидлаб ўтишди.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+