Маҳалла аёллари учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

25.04.2022, 15:06

Маҳалла аёллари учун бепул тиббий кўрик ўтказилди

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ва “Соғлом авлод учун” ХХЖФ вилоят бўлими ташаббуси билан “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида «Кумушкент» оилавий поликлиникасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш,оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юқори босқичга кўтариш, уларниннг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Тадбир давомида “Темир”, “Аёллар” дафтарида руйхатда турганлар 50 нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, терапевт, лор, кўз, УЗИ ва бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, ўзлари учун тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар. Шу билан бирга уларга 9 млн.га якин 7 турдаги дори-дармонлар тарқатилди.

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+