Қизилтепада фаолият бошлаган уй боғчада БПТ ташкил қилинди

25.04.2022, 15:18

Қизилтепада фаолият бошлаган уй боғчада БПТ ташкил қилинди

Қизилтепа туман марказида фаолият олиб бораётган “Эврика” уй боғчаси тадбиркорлар учун яратилган кенг имкониятларнинг самараси ўлароқ бунёд этилган.

Ёш ва ҳар томонлама изланувчан Г.Нарзиева ўқитувчилик фаолияти давомида тадбиркорликни ҳам йўлга қўйиб, “Эврика “ ўқув марказини ва шу номдаги уй-боғчасини очди.

Ишидан айрилмаган ҳолда, ҳам ўқув маркази, ҳам уй-боғча ишини юргизиб келяпти.

Ҳозирда 25 нафар мактабгача ёшдаги болаларни ўз бағрига олган “Эврика”да болалар учун ҳамма шарт-шароитлар етарли.

- 3 нафар доимий тарбиячини ишга олганман.Яна 5 нафар мутахассис ўқитувчига шартнома асосида пул бераман. Бизнинг ёшлигимиз тадбиркорликка катта аҳамият берилган бир даврга тўғри келгани бу бизнинг бахтимиз, деб ўйлайман.Чунки бу давр бизга ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишга, ҳар қандай ҳолатда олдинга йўл топишга ўргатди, - дейди “Эврика” болалар боғчаси раҳбари Г.Гарзиева.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” ёш тадбиркорнинг чорловига биноан Қизилтепа марказида ташкил этилган уй-боғчада бўлиб, боғча ходималарининг истагига биноан уларга партияга аъзолик гувоҳномаларини топширди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

жамоатчилик билан ишлаш ва

мафкуравий ишлар бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+