“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар партия ҳудудий кенгашларида амалиёт ўташади

25.04.2022, 15:29

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар партия ҳудудий кенгашларида амалиёт ўташади

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар иштирокида давра суҳбат ташкил қилинди.

Унда  мамлакатимизда кейинги йиллари ёшларга қаратилаётган эътибор, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар берилди. 

-Мен учун бу лойиҳа айни муддао бўлди. Кўпдан буён сиёсий партиялар фаолиятига қизиқиб юрардим, бу лойиҳада иштирок этиб, ўзимнинг сиёсий билимларимни мустаҳкамлайман ва албатта ҳужжатлар билан ишлаш, турли лойиҳаларимни тақдим қилиш ва партия лойиҳаларида ҳам иштирок этиш, депутатлар фаолияти билан танишиш умуман олганда ўқишдан бўш вақтимни малака, тажриба оширишга йўналтираман, пировардида дипломни қўлга олгандан кейин иш излашимга ҳожат қолмайди, керакли кадр бўлиб етишишимга бу лойиҳа жуда катта замин яратади, - дейди талаба Диорбек Собиров.

Мулоқот давомида талаба ёшлар орасидан 5 нафари O’zLiDeP га хайрихоҳлигини билдирди.

  • Кўрилди
    613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+