Халқ вакили маҳалланинг қатор муаммоларини ўрганди

26.04.2022, 15:05

Халқ вакили маҳалланинг қатор муаммоларини ўрганди

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Лола Хожаниязова тумандаги 48 ва 61 сонли умум таълим мактабларида ўз сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда сайловчиларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан, “Саркоп” ОФЙ ҳудудидаги истиқомат қиладиган 400 хонадонга келиб турган табиий газ тармоғини 600 хонадонгача етказиш, ушбу овул фуқаролар йиғинига ҳудудидаги “Бахтли”, “Саҳар”, “Азимкор”, “Адолат” кўчаларини  таъмирдан чиқариш учун 2.5 км узунликдаги ички йўлларга шағал ётқизиш, "Бахтли"," Саҳар", "Азимкор", “Адолат” кўчаларига 2 та янги трансформатор ўрнатиш бўйича муаммолар аниқланди.

Сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўров чиқариш ва шу орқали назоратга олиш белгиланди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+