O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарслари ташкил қилинди

26.04.2022, 15:06

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарслари ташкил қилинди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Баноаз текстиль” МЧЖда “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида маҳорат дарслари ўтказилди.

Ушбу корхонага партия Бухоро шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси Махтоб Одилова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Тадбирда иштирок этган 42 нафар аёллар дастлаб иссиқхона фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Корхона 2017 йилда “Турон” банки вилоят филиалининг 484 минг АҚШ доллар кредити ҳисобига Ромитан тумани “Қаҳрамон” МФЙда 1 гектардан иборат ер майдонига иссиқхона ташкил этди. Мазкур иссиқхона Корея давлатидан олиб келинган ускуналар билан жиҳозланган. Помидор етиштиришга мослаштирилган ушбу иссиқхонада 7 нафар доимий ва 10 нафар мавсумий хотин-қизлар иш билан таъминланган. Ўтган йилги мавсумда 100 тонна ҳосил олинди.

 Ҳозирги кунда М.Одилова фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Турон” банкидан олинган 1 млн 200 минг АҚШ доллар миқдорида  имтиёзли кредит  асосида Когон туманидаги “Беклар” МФЙда ҳам 4 гектардан иборат ер майдонига иссиқхона ташкил этилди.

- Иссикхонамизда 43 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган, улардан 13 нафари доимий, 30 нафари эса мавсумий ишчи- ходимлардир. Тайёр маҳсулот помидорларни қайта ишлашни йўлга қўйиш келгусидаги муҳим вазифаларимиздан биридир, - дейди М. Адилова.

Тадбир давомида М.Одилова тингловчиларга иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш, помидор етиштиришнинг асосий жиҳатлари тўғрисида тегишли маълумотларни берди. Шу тариқа назария ва амалиёт муштараклиги машғулотлар чоғида ўз исботини топди.

 

  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+