O’zLiDeP вакиллари Вобкентда пахта ва ғалладан бўшаган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди

26.04.2022, 15:07

O’zLiDeP вакиллари Вобкентда пахта ва ғалладан бўшаган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистан Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини ошириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда шаффофликни таъминлаш, ерлардан самарали фойдаланиш вазифалари белгилаб берилган.

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган Қонун ва Президент қарорида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси таъминлаганлик ҳолатини жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали туман миқиёсида  ўрганишлар олиб бормоқдалар.

Ўрганишлар давомида 2022 йилда паст ҳосилли пахта ва ғалладан бўшатилган 200 нафар фермер хўжаликларининг 594 гектар ер майдони тўлиқ захирага қайтарилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда туманда 570 гектар ер майдони 0,10 гектардан 0,50 гектаргача 5100 та деҳқон хўжаликларига, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", ва "Ёшлар дафтари" даги фуқароларга фойдаланиш учун «Е-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ижрага берилмоқда.

 Деҳқон хўжалиги эгалари учун ердан самарали фойдаланишни ташкил килиш, деҳқон хўжалиги ташкил қилинган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича O’zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокимлиги вакиллари ва қишлоқ хўжалигига алоқадор мутасадди ташкилот мутахассислари иштирокида кўргазмали ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Ўқув семинарларда бугунги кунда бутун дунё бўйича озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаётганлиги, унинг олдини олиш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги илғор тажрибалардан фойдаланиш хусусида фикрлар юритилди.

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+