“Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқоти форуми доирасида 10 та мурожаат депутатлар назоратига олинди

26.04.2022, 15:09

“Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқоти форуми доирасида 10 та мурожаат депутатлар назоратига олинди

 Шароф Рашидов туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

 Тадбирда маҳаллий Кенгашлардаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман Адлия бўлими, тумандаги тижорат банклари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва тадбикорлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари муҳокама қилинди. Уларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал қилинган бўлса, баъзилари депутатлар назоратига олинди.

Мисол учун, “Ёйилма” маҳалласида истиқомат қилувчи Бобур Норматов ёзда музқаймоқ савдосини йўлга қўйиб, бир неча кишини иш билан таъминламоқчи. Шу боис, бу соҳани яхшилаб ўрганиб чиққан. Фақат, музқаймоқ аппарати олиш учун 31.5 млн сўм маблағ зарур. Тадбиркорнинг мурожаати туман тижорат банклари томонидан ўрганиб чиқиладиган ва ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

“Қангли” МФЙ Беклар қишлоғидаги маҳалла фаоли Бўрибой Ҳасанов   ички йўлларни таъмирлаш масаласида мурожаат қилди. Ички йўлларнинг таъмирталаблилиги аҳолига, тадбиркорларга анчагина ноқулайлик туғдираётгани йиғилаганлар томонидан ҳам айтиб ўтилди. Мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқиладиган ва депутатлар назоратига олинадиган бўлди.

Шунингдек, мулоқот давомида тадбиркорлигини бошлаш ниятида бўлган аҳоли вакилларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Мисол учун, Аришли қишлоғида яшовчи Асадулла Тошмуродов "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури доирасида чорвачилик йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи экан. Унга дастур мақсади, имтиёзли кредитлар ажратилиши тартиби, муддати ва фоизлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида қилинган барча мурожаатлар депутатлар назоратига олинадиган бўлди.

Зайниддин Эшқулов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+