"Депутат ва ёшлар" учрашувида мактаб ўқувчи ёшларига китоб тўпламлари ва ўқув-қуроллари тақдим этилди

26.04.2022, 15:17

Пешку туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида халқ депутатлари  Бухоро вилоят Кенгаши депутати Ҳалимжон Сафаров иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан депутат ушбу туман халқ таълими соҳасини Тараққиёт стратегиясидан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш борасида бир қатор ишлар олиб борилаётганлигини, хусусан давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” нинг асосий йўналишларидан бири ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида эзгу ишлар амалга оширилаётганлигини, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган чексиз эътибор, барча соҳаларда бўлганидек, таълим тизимида ҳам ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда депутат Ҳ.Сафаров томонидан бир қатор фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчи ёшларига китоб тўпламлари ва ўқув-қуроллари тақдим этилди.

Тадбирда депутат ва ёшлар ҳамкорлиги келгусида ҳам ўз амалий натижасини беришига ишонч билдирилди.

  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+